Асосий қисмга ўтиш
shirinlaxza.uz

Онлайн тўй таклифномаси

Никоҳ тўйингиз учун телефонда очиладиган, мусиқали электрон таклифнома. Конверт очилади, келин-куёв исмлари, сана, тўйхона манзили ва дастур бир саҳифада.

Таклифнома яратиш

Мос шаблонлар

Қоғоз таклифномани чоп этиш ва тарқатиш кўп вақт олади. Онлайн таклифномани эса бир кечада тайёрлаб, юзлаб меҳмонга битта ҳавола билан юборасиз. Ҳар бир меҳмон учун алоҳида ҳавола яратсангиз, таклифнома уни исми билан кутиб олади.

Меҳмонлар «Келасизми?» тугмаси орқали жавоб беради — тўйхонага неча киши келишини олдиндан биласиз.

Саволлар

Тўй таклифномасига нималарни ёзиш керак?

Келин ва куёв исмлари, ота-оналар номи, сана ва вақт, тўйхона манзили. Хоҳласангиз, дастур, кийиниш услуби ва алоқа рақамларини қўшинг.

Таклифномани қачон юборган маъқул?

Тўйдан 3–4 ҳафта олдин. Яқинлашганда эса ҳаволани эслатма сифатида яна бир бор юбориш мумкин.

Рус тилида ҳам бўладими?

Ҳа. Таклифнома тилини ўзбек (лотин ёки кирилл) ёки рус тилида танлайсиз, икки тилли матн ҳам ёзиш мумкин.