Қандай ишлайди
Таклифнома яратиш учун дизайнер ҳам, компютер ҳам керак эмас — телефон кифоя.
- 1
Байрам турини ва шаблонни танланг
Ҳар бир шаблоннинг бир нечта ранг варианти бор. Ёққанини танланг — кейин ҳам алмаштириш мумкин.
- 2
Маълумотларни тўлдиринг
Исмлар, сана ва вақт, манзил, дастур, кийиниш услуби, алоқа рақамлари. Ҳар бир ўзгариш ёнидаги телефон ойнасида дарҳол кўринади ва автоматик сақланади.
- 3
Ҳаволани олинг ва синаб кўринг
«Ҳаволани олиш» тугмасини босинг — таклифнома 20 дақиқа бепул ишлайди. Ўзингизга ва яқинларингизга юбориб текширинг.
- 4
Тўланг ва меҳмонларга юборинг
Карта орқали тўлаб, чекни юкланг. Тасдиқлангач ҳавола байрамдан кейин 30 кунгача ишлайди. Telegram, WhatsApp ёки Instagram орқали юборинг.
- 5
Жавобларни кузатинг
Ким келиши, неча киши бўлиши ва тилаклар кабинетда кўринади. Telegram орқали кирган бўлсангиз, ҳар бир жавоб ҳақида хабар оласиз.