Асосий қисмга ўтиш
shirinlaxza.uz

Байрамингизга чиройли таклифнома — беш дақиқада

Шаблон танланг, маълумотларни ёзинг ва битта ҳаволани Telegram, WhatsApp ёки Instagram орқали юборинг. Меҳмон конвертни очади — мусиқа янграйди.

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Ҳавола 20 дақиқа бепул ишлайди.

Никоҳ тўйи

Азиз&Малика

сешанба17ноябр
2026

соат 18:00

Ҳаётимиздаги энг гўзал кунни сиз билан бирга нишонламоқчимиз. Фарзандларимиз Азиз ва Маликанинг никоҳ тўйига ташриф буюришингизни сўраймиз.

Каримовлар ва Раҳимовлар оилалари

Байрамгача

–кун
–соат
–дақиқа
–сония

Дастур

  1. Меҳмонларни кутиб олиш
  2. Келин-куёвнинг кириб келиши
  3. Байрам дастурхони ва рақслар

Манзил

«Оқсарой» тўйхонаси

Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 108

2026 йил 17-ноябр, сешанба

Йўналиш олиш

Кийиниш услуби

Пастел ранглар мамнуният билан кутилади

Келасизми?

Жавобингиз тайёргарлик учун жуда муҳим

Иштирок
Неча киши билан
1

Календарга қўшиш

Боғланиш

Никоҳ тўйи

Азиз & Малика17.11.2026

Таклифномани очиш учун босинг

Қайси байрамга?

Уч қадамда тайёр

  1. Шаблон танланг

    Тўй, фотиҳа, туғилган кун ёки ош — ҳар бирига бир нечта дизайн бор.

  2. Маълумотларни ёзинг

    Исмлар, сана, манзил ва дастур. Ёзганингиз ёнидаги телефонда дарҳол кўринади.

  3. Ҳаволани юборинг

    shirinlaxza.uz/aziz-malika каби қисқа ҳавола. Меҳмонлар жавобини кабинетда кўрасиз.

Телефон учун чизилган шаблонлар

Ҳар бирида ўз очилиш лаҳзаси бор: конверт, ўймакор дарвоза, совға қутиси ёки Риштон лагани.

Барча шаблонлар

Меҳмонларга қулай, сизга осон

Ҳар бир меҳмонга ўз ҳаволаси

Ҳурматли Азиз ака ва оила аъзолари!

Таклифнома меҳмонни исми билан кутиб олади ва ким очганини кўрсатади.

shirinlaxza.uz/aziz-malika?m=Xk29fA
  • Ким келишини дарҳол биласиз

    Меҳмонлар бир тугма билан жавоб беради. Рўйхат ва жами одамлар сони кабинетда, янги жавоб эса Telegramга келади.

  • Мусиқа билан очилади

    Конверт очилиши билан куй янграйди. Кутубхонадан танланг ёки ўз қўшиғингизни юкланг.

  • Манзилни топиш осон

    Yandex, Google ва 2GIS хариталари бир босишда очилади.

  • Байрамгача саноқ

    Кунлар, соатлар ва дақиқалар санаб борилади — сана эсдан чиқмайди.

  • Уч тилда

    Ўзбекча лотин ёки кирилл, русча. Икки тилли таклифнома ҳам мумкин.

Telegram’да ҳам яратиш мумкин

Ботга байрам турини, исмлар ва санани ёзинг — таклифнома ҳаволаси бир неча дақиқада тайёр. Чекни ҳам шу ерга юборасиз.

Ботда яратиш

Бир марталик тўлов

Обуна йўқ. Аввал 20 дақиқа бепул синаб кўрасиз, кейин тўлайсиз.

Тарифларни солиштириш
Standart
49 000 сўм
Premium
89 000 сўм

Кўп сўраладиган саволлар

Рўйхатдан ўтиш керакми?

Йўқ. Таклифномани дарҳол яратишингиз мумкин. Бошқа телефондан ҳам кириш учун Telegram орқали кириш кифоя.

Бепул синаб кўрса бўладими?

Ҳа. Ҳаволани олганингиздан кейин у 20 дақиқа бепул ишлайди: ўзингиз ва яқинларингиз билан текшириб кўринг. Тўловдан сўнг ҳавола байрамгача фаол бўлади.

Қандай тўлайман?

Карта орқали: кўрсатилган картага пул ўтказасиз ва чек расмини юклайсиз. Администратор текшириб, одатда 15 дақиқа ичида тасдиқлайди.

Меҳмонлар илова ўрнатиши керакми?

Йўқ. Таклифнома оддий ҳавола: исталган телефонда браузерда очилади ва секин интернетда ҳам тез юкланади.

Барча саволлар

Байрамингиз чиройли бошлансин

Таклифномани ҳозироқ яратинг — дастлабки 20 дақиқа бепул.

Таклифнома яратиш