Махфийлик сиёсати
Охирги янгиланиш: 2026-йил 5-октабр
Умумий қоидалар
Ушбу сиёсат Ширин Лаҳза хизмати (ширинлахза.уз) фойдаланувчилар ва меҳмонларнинг қандай маълумотларини йиғиши, қандай сақлаши ва ишлатишини тушунтиради. Хизматдан фойдаланиб, сиз ушбу шартларга розилик билдирасиз.
Қандай маълумотларни йиғамиз
Таклифнома яратувчисидан: таклифномага киритилган матнлар, исмлар, сана, манзил, телефон рақамлари, юкланган расмлар ва аудио, тўлов чеки расми.
Телеграм орқали кирганда: Телеграм ИД, исм ва фойдаланувчи номи (агар бўлса). Телефон рақамингизни фақат ўзингиз юборсангиз сақлаймиз.
Меҳмонлардан: «Келасизми?» шаклида киритилган исм, жавоб, одамлар сони ва изоҳ.
Техник маълумотлар: таклифнома очилган саналар сони ва уникал ташрифлар. ИП манзиллар очиқ ҳолда сақланмайди — спамдан ҳимоя учун фақат уларнинг бир томонлама хеши ишлатилади.
Маълумотлардан фойдаланиш
Таклифномани кўрсатиш, меҳмонлар жавобини яратувчига етказиш, тўловни тасдиқлаш ва Телеграм орқали хабарномалар юбориш учун.
Биз маълумотларингизни сотмаймиз ва реклама учун учинчи шахсларга бермаймиз. Таклифнома саҳифаларида учинчи томон кузатув скриптлари ишлатилмайди.
Таклифномалар махфийлиги
Таклифномалар қидирув тизимларида индексланмайди (ноиндех). Уларни фақат ҳаволани билган одам очиши мумкин, шунинг учун ҳаволани фақат меҳмонларингизга юборинг.
Сақлаш муддати ва ўчириш
Таклифнома тадбирдан 30 кун ўтгач меҳмонлар учун ёпилади. Расмлар ва аудио кейинчалик автоматик ўчирилади.
Сиз исталган вақтда кабинетда таклифномани ўчиришингиз мумкин — у билан бирга расмлар, аудио ва меҳмонлар жавоблари бутунлай ўчирилади.
Хавфсизлик
Сайт ҲТТПС орқали ишлайди, маълумотлар базаси захира нусхалари ҳимояланган серверда сақланади. Тўлов чеклари фақат сизга ва администраторга кўринади.
Боғланиш
Маълумотларингиз бўйича савол ёки ўчириш сўрови учун «Алоқа» саҳифасидаги каналлар орқали ёзинг.